Жаҳон | 17:11 / 30.04.2020
5197
1 дақиқада ўқилади

Ҳафтар Ливияда Рамазон ойи охиригача ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилганини эълон қилди

Бир ҳафта аввал БМТ, Евроиттифоқ ва қатор давлатлар Рамазон ойида Ливияда ўт очиш тўхтатилишига чақирганди.

Фото: REUTERS / Libyan National Army

Ливиялик генерал Халифа Ҳафтар муқаддас Рамазон ойи охиригача мамлакат пойтахти Триполига ҳужум тўхтатилганини эълон қилди.

"Барча ҳарбий операциялар тўхтатилади. Биз бу орқали жаҳон ҳамжамияти ва дўст мамлакатларнинг хоҳишларини бажарамиз", - деди Ҳафтарнинг вакили Аҳмад ал-Мисмарий.

У шу билан бирга, "агарда террорчи тузилмалар" сулҳни бузадиган бўлса, Ҳафтар қўшинлари "зудлик билан" жавоб қайтариши ҳақида огоҳлантирди.

Бир ҳафта аввал БМТ, Евроиттифоқ ва қатор давлатлар Рамазон ойида Ливияда ўт очиш тўхтатилишига чақирганди.

27 апрель куни Халифа Ҳафтар Ливияда ҳокимият армияга ўтганини эълон қилганди.

Мавзуга оид