Имомали Раҳмон коронавирусга қарши кураш доирасида маошидан воз кечди
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон коронавирусга қарши кураш доирасида бир ойлик маошидан (миқдори аниқ эмас) воз кечди. Бу ҳақда мамлакат президенти матбуот хизматига асосланиб Азия-Плюс нашри хабар берган.
Шунингдек, коронавирусга қарши кураш доирасида мамлакат захира фондидан 12,4 миллион сомоний (1,2 миллион доллар) миқдорида пул ажратилади. Бу пуллар хусусан тиббиёт ходимларига 3 ой давомида устама пули тўлаш учун йўналтирилади.
Тожикистон узоқ вақт давомида коронавирус аниқланмаган 15 мамлакат қаторида эътироф этилаётганди. 30 апрель куни мамлакатда бирданига 15 кишида коронавирусдан зарарланиш ҳолати тасдиқланди. Беморлардан 10 нафари пойтахт Душанбеда, яна 5 нафари Сўғдда.
1 майдан мамлакатда жамоат жойларида ниқобда юриш мажбурий этиб белгиланган.
Коронавирус Тожикистонда. Вазирлик зарарланиш ҳолатларини расман тасдиқлади
Мавзуга оид
18:54 / 28.09.2024
Россияда Ўзбекистон фуқароларига паспорт олишда ноқонуний ёрдам берган жиноий гуруҳ ушланди
22:34 / 11.09.2024
Тожикистон муфтийси ҳужумга учради
21:41 / 10.09.2024
Тожикистон ўз фуқароларига Россияга сафар қилмасликни тавсия этди
20:00 / 02.09.2024