Жамият | 12:44 / 02.05.2020
49560
2 дақиқада ўқилади

Зоминда сел оқизиб кетган опа-ука воқеасига оид қўшимча маълумот берилди

2006 йилда туғилган Т.Г. ва 2011 йилда туғилган Т.Ф. дўконга харид учун боришган пайтда кучли ёмғир ёға бошлаган. Опа-ука ёмғир тинишини кутиб туришган, ёмғир тингач эса қайтиш пайтида доимий сел келиб турадиган ҳудудни кесиб ўтаётганларида тўсатдан келиб қолган сел уларни оқизиб кетган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Жиззах вилояти ИИБ томонидан Зомин тумани «Ширин» қишлоқ фуқаролар йиғини истиқомат қилувчи 2006 йилда туғилган Т.Г. ва 2011 йилда туғилган Т.Ф. сойдан сел келиши натижасида оқиб кетиб, оқибатда уларнинг иккаласи ҳам ҳалок бўлгани ҳақида маълумот берилган эди.

Kun.uz манбасига кўра, воқеа 29 апрель куни тахминан кеч соат 18:00лар атрофида содир бўлган.

Дўконга харид учун борган опа-ука уйга қайтгунча кучли ёмғир ёға бошлаган. 2006 йилда туғилган Т.Г. ва 2011 йилда туғилган Т.Ф. ёмғир тинишини кутиб туришган, ёмғир тингач эса уйга қайтиш пайтида сел келган ҳудудни кесиб ўтаётганларида тўсатдан келиб қолган сел уларни оқизиб кетган.

«Ўша яқин атрофда бўлиб турган воқеа гувоҳлари ҳам дарҳол ёрдам бера олишмаган. Сел оқими жуда катта эди», - дейди манба.

Таъкидланишича, воқеа содир бўлган жой – қишлоқ ичидан ўтадиган сел йўли ҳисобланади ва бу ерда кўприк қуришнинг имкони йўқ.

Сел оқибатида вафот этган 2006 йилда туғилган Т.Г. ва 2011 йилда туғилган Т.Ф.нинг ота-онаси қарамоғида айни пайтда яна икки нафар фарзанди: ўғил-қизи қолган.

Уларнинг аҳволидан туман ҳокимияти ва маҳалла фаоллари хабар олиб туришибди. Моддий ёрдам етказиш ишлари ҳам режалаштирилмоқда.

Мавзуга оид