Вазирлар Маҳкамасининг “Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича Миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Миллий дастур Ўзбекистон Республикаси томонидан Монреаль протоколи ҳамда ушбу протоколга киритилган Лондон, Копенгаген, Монреаль ва Пекин тузатишлари доирасида қабул қилинган барча мажбуриятларни ижро этилишини ўз ичига қамраб олади.
Миллий дастурда озон қатламини емирувчи моддаларни импорт ва экспорт қилишни лицензиялаш ва тартибга солишнинг глобал тизимини яратиш, метилбромид ишлаб чиқаришни тўхтатиш жадвалига ўзгартириш киритиш, шунингдек, ГХФУ истеъмоли янги даражасини белгилаш, ушбу тузатишларни ратификация қилмаган давлатлар билан ҳар қандай озон қатламини емирувчи моддалар савдосини тақиқлаш назарда тутилган.
Бундан ташқари, Миллий дастурда ГХФУ, хлорфторуглерод (ХФУ) ва галон ишлаб чиқаришни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, бромхлорметанни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишга чекловлар ҳисобга олинган.
Миллий дастур ўтган давр мобайнида халқ хўжалигининг турли тармоқларида озон қатламини емирувчи моддалардан фойдаланиш, давлат органлари ва ташкилотлар томонидан озон қатламини емирувчи моддалардан фойдаланишни қисқартириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган.
Шунингдек, Миллий дастур ташкилий ва стратегик чора-тадбирлар, озон қатламини емирувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича республика томонидан қабул қилинган халқаро мажбуриятларнинг бажарилишини норматив тартибга солиш ва озон қатламига салбий таъсир этмайдиган “тоза” технологияларга босқичма-босқич ўтиш ҳамда юқори глобал исиш салоҳиятига эга гидрофторуглеродлар (ГФУ) истеъмолидан воз кечиш билан боғлиқ масалаларни ўз ичига олган.
Миллий дастур Ўзбекистон Республикаси томонидан Вена конвенцияси ва Монреаль протоколи ва унга киритилган тузатишлардаги мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш, ҳамда техник ва молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича ГЭЖ талабларига мувофиқ халқаро ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган.
Миллий дастур озон қатлами емирилишини тўхтатишдан атроф муҳитнинг яхшиланиши, озонга зарар етказмайдиган технологияларга ўтишнинг иқтисодий фойдалари, шунингдек, иссиқхона эффектига эга бўлган ГФУ истеъмолини босқичма-босқич қисқартиришни ҳисобга олади. Дастур ҳар бир гуруҳ учун ОБМ истеъмолдан чиқариш жадвали стратегик йўналишини белгилайди.
Монреаль протоколи билан юклатилган мажбуриятларни бажаришда:














