Бутун дунёда коронавирус пандемияси авж олаётган бир пайтда ҳам таълим тизими тўхтаб қолгани йўқ. Ҳар бир олий таълим муассасаси замонавий технологик, инновацион воситаларни қўллаган ҳолда масофавий ўқитишни йўлга қўйди. Бундан ташқари, халқаро лойиҳалар борасидаги изланишлар ҳам бир жойда тўхтаб қолмай, янада самарали натижаларга эришилмоқда.
Самарқанддаги «Ипак йўли» туризм халқаро университети бу борада муваффақиятли ишларни амалга оширмоқда. Бугунги кунда университет учта нуфузли халқаро лойиҳаларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.
Creative Spark: олий таълимда тадбиркорлик
Бу дастур Буюк Британия таълим муассасалари, университетлари ҳамда иштирокчи давлатлар иқтисодиётини ривожлантириш мақсадида креатив тадбиркорлик тажрибаларини шакллантириш доирасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича 2018-2023 йилларга мўлжалланган дастурни ўз ичига олади.

Ушбу дастур Британия тажрибасидан фойдаланган ҳолда таълим жараёнида креатив тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиши шубҳасиз. Лойиҳани амалга оширишнинг биринчи йили доирасида ўн мингдан ортиқ талаба ва ёш тадбиркорларни жалб этиш кўзда тутилган. Лойиҳа доирасида эълон қилинган танловда 2019 йил сентябрь ойида Буюк Британиянинг Оксфорд университетида биринчи проректор вазифасини бажарувчи иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Б.Тураев иштирок этиб «English Club» очилишига эришилди.
R.A.R (Regional Alumni Representative)
«Ҳудудий битирувчилар вакили» – 2020 йил бошида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ўтказилган ушбу танловда «Ипак йўли» туризм халқаро университети ўқитувчиси Алишер Комиловнинг лойиҳаси танланиб, ғолиб деб топилганди. Университетимизда АҚШ давлат дастурларини битирган мутахассислар билан биргаликда талабаларнинг ҳудудий марказини очиш режалаштирилган.
Марказда АҚШ элчихонаси ҳамкорлигида профессор-ўқитувчилар, мутахассислар ва талабалар учун ўқув ва алмашинув дастурлари фаолиятлари йўлга қўйилади. Бунда, албатта, информацион таъминот йўлга қўйилади, дастурлар доирасида профессионал таҳлил қилиш бўйича АҚШ элчихонаси томонидан бошқа хорижлик мутахассислар ҳам жалб этилиб, улар томонидан университет учун амалий ёрдам ва маслаҳатлар берилади. Шунингдек, АҚШ элчихонаси томонидан маълум фаолиятлар молиялаштирилиши назарда тутилган.
Туризмни ривожлантиришга қаратилган халқаро лойиҳа
















