Жаҳон | 13:21 / 07.05.2020
28803
1 дақиқада ўқилади

Италиялик олимлар коронавирусни тўхтатувчи вакцина яратишганини маълум қилишди 

Италиялик олимлар организмда коронавирус тарқалишини тўхтата олувчи дунёдаги илк вакцинани яратишганини ва яқин орада уни одамларда синамоқчи эканликларини таъкидлашмоқда. 

Фото: REUTERS/Arnd Wiegmann

Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди. 

Олимлар вакцинани сичқонларда синаб кўришган. Уларга дастлаб вакцина киритилган, сўнгра антитаналарга таҳлил олинган. Дастлабки натижаларнинг кўрсатишича, сичқонларда коронавируснинг тарқалишини тўхтата олувчи антитаналар ишлаб чиқилган. Антитаналар коронавирусга нафақат сичқонлар, балки инсонлар ҳужайраларига бирикишга имкон бермайди.

Вакцинани яратиш билан шуғулланаётган компания раҳбарининг айтишича, вакцинани катта кўламда одамларда синаш ишлари кузга режалаштирилган. Унинг қўшимча қилишича, италиялик олимлар коронавирусни вакцина билан бартараф этиш мумкинлигини дунёда биринчи бўлиб кўрсата олдилар.

5 май куни германиклик ва нидерландиялик олимлар коронавирусни енга олувчи тажрибавий моноклон антитанани олишгани маълум қилинганди.  

4 май куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида коронавирусга қарши курашдаги муваффақият керакли дори воситаларининг қанчалик тез яратилишига эмас, балки уларнинг бутун дунё бўйлаб қанчалик тенг тақсимланишига боғлиқлиги айтилган.

Мавзуга оид