Хабар қилинишича, 6 май куни Туркистон вилоятининг Мақтаарал туманидаги сув остида қолган ҳудудга Қозоғистон Республикаси бош вазири ўринбосари Роман Скляр раҳбарлигидаги ҳукумат комиссияси аъзолари ташриф буюрган.

Комиссия аъзолари сув тошқини юз берган ҳудудларни ҳаводан кўздан кечирган. Бунда уларга Туркистон вилояти ҳокими Умрзоқ Шукеев ва ўзбекистонлик ҳамкасблар ҳам ҳамроҳлик қилган.

Фото: Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати

Шундан сўнг комиссия Оргебас ва Фирдавсий қишлоқларига йўл олган.

«Бир вақтнинг ўзида Мақтаарал туманига Ўзбекистондан 100дан ортиқ махсус техника (занжирли ва ғилдиракли тракторлар, мотопомпа билан жиҳозланган ўт ўчириш машиналари) ва 200дан ортиқ гидротехника мутахассислари етиб келди», – дейилади хабарда.

Қозоқ ҳукумати комиссияси сув остида қолган қишлоқлардаги вазият билан танишгач, бош вазир ўринбосари Роман Скляр ва вилоят ҳокими Умрзоқ Шукеев сув тошқинидан жабрланган аҳоли билан учрашган.

Фото: Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати

Учрашувда оқсоқоллар берган таклифлар эшитилган, сўнг комиссия Мирзакентга йўл олиб, штаб йиғилишини ўтказган.

«Туркистон вилояти раҳбари таклифига кўра, сув остида қолган ҳар бир қишлоқ аҳолисига 100 минг тенге ($240га яқин) компенсация тўлаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Мирзакент яқинида янги микрорайон барпо қилинадиган бўлди. У ерга Дўстиқ, Жанатурмис ва Женис қишлоқлари аҳолиси кўчирилади. Микрорайон барча коммуникация воситаларига уланади, болалар боғчаси ва мактаб қурилади», – дейилади Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати хабарида.

Фото: Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати

Қўшимча қилинишича, Оргебас ва Фирдавсий қишлоқлари аҳолисига турар жой муаммосини ҳал қилиш учун учта вариант таклиф қилинади: