Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда ҳам сел кузатилди
"Оққўрғонлик", "Тинчлик", "Ҳ.Олимжон", "Улуғбек" ҳамда "Зиёкор" маҳаллаларида ёмғир сувлари тўпланиб, бир нечта хонадонга сув кирган.
Жиззах вилоятида ҳам сел кузатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 14 май куни Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманлари ҳудудида кучли ёғингарчилик кузатилди.
Натижада, "Оққўрғонлик", "Тинчлик", "Ҳ.Олимжон", "Улуғбек" ҳамда "Зиёкор" маҳаллаларида ёмғир сувлари тўпланиб, бир нечта хонадонга сув кирган.
Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 6 та ёнғин-қутқарув техникаси ҳамда 22 нафар қутқарувчилари томонидан хонадон эгаларига амалий ёрдам кўрсатилиб, юзага келиши мумкин бўлган сув тошқини ҳамда бошқа кўнгилсиз ҳолатларнинг олди олинди.
Мавзуга оид
11:52 / 03.07.2026
Ўзгидромет кучли ёмғирлар ва сел хавфи ҳақида огоҳлантирди
16:36 / 22.06.2026
Сариосиёдаги халқаро аҳамиятга эга кўприкка сел зарар етказди, ҳаракат вақтинча тўхтатилди
08:25 / 19.06.2026
Зомин ва Бахмалда сел кузатилди, 3 та автомобил оқиб кетди
10:45 / 12.06.2026