Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сув тошқинидан жабрланган 4,5 мингдан ортиқ оилага 40 миллион сўмдан берилади
Сардобадаги сув тошқинидан жабр кўрган 4,5 мингдан зиёд оила бошлиқларига 40 миллион сўмлик моддий ёрдам берилмоқда. Бу ҳақда президентнинг Сардоба туманида маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашувида маълум қилинган.
«Сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингдан зиёд хонадон эгаларининг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президентидан 40 миллион сўмлик моддий ёрдам, шунингдек, телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилишича, асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов ажратган 10 миллион доллар хайрия маблағи ҳам шунга йўналтирилган. Сирдарё вилоятига кўмак учун ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда тадбиркорлар ҳам ёрдам кўрсатгани таъкидланган.
Учрашувда қатнашган сардобаликларга тегишли сертификат ва банк карточкалари тарқатилган.
Мавзуга оид
09:00 / 21.03.2026
Диний мажмуалар очилиши ва 100 йилга етадиган маъданлар — ҳафта дайжести
11:29 / 29.01.2026
Суд: Усмоновнинг FAZ’га қарши даъвоси бўйича қарор ҳали кучга кирмаган
15:25 / 06.01.2026
Россиянинг энг бадавлат бизнесменлари 2025 йилда 24 млрд долларга бойиди
16:16 / 30.12.2025