17 май куни Янгиер шаҳар ҳокимлиги «Дўстлик» маҳалласидаги ҳолат акс этган суратларни тақдим этди.

Маълум қилинишича, «Дўстлик» МФЙ да жами 4729 нафар аҳоли – 715та хонадон ва 867та оила мавжуд.

Ўрганиш натижаларига кўра, яроқсиз ҳолга келган уй-жойлар сони 644тани ташкил этган. Ушбу хонадонлардаги 804та оилада 4287 нафар аҳоли истиқомат қилган.

Тошқин вақтида маҳалладан эвакуация қилинган фуқаролар тумандаги 12та маҳалладаги аҳоли хонадонлари, таълим муассасалари ва бошқа вилоят (Жиззах, Самарқанд, Тошкент) туманларига жойлаштирилган.

Ҳозирда Янги ҳаёт аҳоли яшаш пунктида талафот оқибатларини бартараф этиш ва аҳолига етказилган зарарни тиклаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Бунинг учун Марказий ҳарбий округида жойлашган ҳарбий қисмларнинг ҳарбий хизматчилари ва Янгиер шаҳар ҳокимлиги томонидан юборилган машина-механизмлар, шунингдек, махсус транспортлар жалб этилган.














