Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилда икки бош вазирдан иборат янги ҳукумат тасдиқланди
Исроил ҳукуматини икки нафар бош вазир - Биньямин Нетаньяху ва Бени Ганц бошқаради. Улар бир-бирлари билан ўрин алмашади.
Исроилда ротацион алмашиш ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди. Янги ҳукумат бир вақтда икки нафар бош вазир - Биньямин Нетаньяху ва Бени Ганцни ўз ичига олади. Икки сиёсатчи маълум муддатдан кейин ўзаро ўрин алмашади.
Ҳукуматнинг янги таркибини бу сафар Нетаньяху белгилаган. Ганц унинг ўрнини эгаллагач, янги вазирлар тайинлай олади.
Ҳукумат алмашиши 2021 йил 17 ноябрда бўлиб ўтади.
Исроил ҳукуматида узоқ вақтдан бери инқироз давом этаётганди. Учинчи муддатдан олдинги сайловларда Нетаньяху партияси “Ликуд” ғалаба қозонган. Ғалаба бироз устунлик билан бўлгани сабабли “Ликуд” ва унинг иттифоқдошлари парламентда кўпчилик ўрин эгаллай олмаган. Шундан кейин Нетаньяху ва “Кахоль-Лаван” партияси етакчиси Бени Ганц ҳукуматни ташкил этиш борасида бир неча ҳафта келиша олишмаган.
Шу тариқа барчаси тўртинчи муддатдан олдинги сайловларга қараб кетаётган бўлган. Бироқ апрель охирида Нетаньяху ва Ганц миллий бирдамлик ҳукуматини ташкил этишга келишишган.
Мавзуга оид
09:56 / 08.07.2026
Ҳамас Ғазодаги фуқаролик ҳукуматини тарқатиб юборди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026