Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркия айрим товарларга божхона божларини бекор қилишни кўриб чиқмоқда
Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги Битимни имзолаш шартлари бўйича видеоконференция орқали 5-тур музокаралари бўлиб ўтди.
Мамлакатлар томонидан тегишли вазирлик ва идораларнинг малакали мутахассисларидан иборат делегациялар иштирок этди, деб маълум қилди Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги.
Қайд этилишича, Битим асосида муайян буюмларга нисбатан божхона божлари қўлланилмайди ёки уларнинг ставкаси сезиларли даражада пасайтирилади.
Музокараларда Битим лойиҳаси моддалари кўриб чиқилмоқда ва имтиёзли савдо режими қўлланилиши режалаштирилаётган Ўзбекистон ва Туркияда ишлаб чиқарилган товарларнинг рўйхатлари ўрганилмоқда.
«Турк томони Туркия савдо вазирлиги Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириши учун зарур техник ёрдам беришга, шу жумладан, демпингга қарши ва компенсация божларини, ҳимоя чораларини қўллаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини субсидиялаш механизмлари масалалари бўйича маслаҳат беришга тайёр эканини билдирди», – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил февралдаги Туркияга ташрифи вақтида томонлар ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказишга келишиб олган эди.
Мавзуга оид
10:41 / 16.01.2026
Ўзбекистон олмаси экспортида асосий улуш икки давлат ҳиссасига тўғри келди
12:34 / 15.01.2026
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Ироққа экспорт қилинади
14:00 / 05.01.2026
Сурияга ўзбек маҳсулотларини экспорт қилиш бошланади
11:30 / 05.01.2026