Шамол электр станциясини қуриш бўйича биринчи тендерда иштирок этиш учун 70та инвестор ариза берди
30 та мамлакатдан 70 компания ва консорциумлар Ўзбекистонда қуввати 100 МВт.га тенг бўлган биринчи шамол электр станцияси (ШЭС) қурилишида иштирок этиш учун ариза берди. Аризалар шу йилнинг 13 майигача қабул қилинди.
Мустақил электр энергия ишлаб чиқарувчилар Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Молия вазирлиги қошидаги давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш агентлиги томонидан лойиҳада иштирок этишга таклиф қилинди.
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, тендер ғолиблари ушбу лойиҳа доирасида объектларни ишлаб чиқиш, молиялаш, қуриш, уларга эгалик қилиш ва фойдаланишга иштирок этади.
Шамол энергетика лойиҳаси бўйича биринчи тендер Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасида амалга оширилади. Бундан кўзланган мақсад умумий қуввати 1 ГВт.га тенг шамол электр станцияларини қуришдир.
Ушбу шамол электр станцияларини ва тегишли инфратузилмани қуриш учун майдонча Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманидан танланган.
Лойиҳа Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширилаётган қайта тикланувчи электр манбаларини ишга тушириш бўйича кенг кўламли стратегиянинг бир қисми экани айтилади.
Қайд этилишича, яқин 10 йилда мамлакатда электр энергияга ўсиб бораётган талабни қондириш мақсадида иқтисодий самарали ва экологик соф шамол электр станциялари қаторини кенгайтириш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
22:40 / 05.11.2024
Мудофаа «яшил энергетика»га қарши: Швеция 13 та шамол генератори қурилишига рухсат бермади
14:29 / 22.07.2024
ACWA Power 2 та шамол электр станциясидаги 35 фоиз улушини сотди
10:21 / 07.06.2024
FT Украина энергетикасининг ярми йўқ қилингани ҳақида хабар берди
19:05 / 06.06.2024