Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистондаги болалар онкология маркази коронавирус инфекцияси ўчоғига айланганлиги аниқланди
Саккиз нафар бола, уч нафар ота-она, икки ҳамшира ва бир шифокор касалликка чалинган.
Қирғизистондаги онкология ва гематология миллий маркази болалар бўлимида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 14та ҳолат аниқланди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Нурболот Усенбаевнинг маълумот беришича, саккиз нафар бола, уч нафар ота-она, икки ҳамшира ва бир шифокор касалликка чалинган.
Унинг сўзларига кўра, бўлимда 120 киши текширувдан ўтказилган, касаллик тарқатган манба аниқланган.
Марказ бош шифокори Эрнест Тилеков касаллик аниқланмаган болалар ва шифокорлар бошқа қаватларга кўчирилганини айтди.
20 май куни стационарда набирасини олиб ётган ва яқинда касалхонани тарк этган аёл коронавирусга чалингани аниқланганди.
Қирғизистонда коронавирус юқтирганлар сони 1313 нафарга етган, 14 киши вафот этган, 929 киши соғайган.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026