Тошкент шаҳридаги Амити Университети – бир неча йўналишларда бакалавр ва магистратура дастурларини таклиф этади.
Университет Тошкент шаҳрида 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, у “Amity Education Group“ дунёга машҳур ўқув гуруҳи таркибига киради. Шунингдек дунёнинг етакчи давлатлари: АҚШ, Буюк Британия, БАА, Нидерландия, Сингапур, Хитой, Жанубий Африка, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда кампусларга эга бўлиб, уларда 6000 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар ва 175000 дан ортиқ талабалар таҳсил олади.



Amity Education Group – университетлари халқаро QS ва THE рейтингларига кўра, дунёдаги энг яхши университетларининг 3% сафига киради. Шунингдек, АҚШ ҳамда Буюк Британияда минтақавий АККРЕДИТАЦИЯдан ўтган Осиёдаги ягона олий ўқув юртидир.
Университетда ахборот технологиялари, компьютер муҳандислиги, иқтисодиёт, туризм менежменти ва бизнес бошқаруви соҳасидаги халқаро даражадаги мутахассислар тайёрланади.




Университетнинг бошқа олий таълим муассасаларидан афзалликлари сифатида дунёдаги етакчи университетлар билан илмий тадқиқотлар бўйича ҳамкорлик, замонавий инфратузилма, университетнинг глобал битирувчилар тармоғига кириш ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш кабиларни келтириш мумкин. Шу билан бир қаторда 17 та халқаро кампусдан бирида чет элда стипендия асосида ўқиш ва стипендиялар ҳамда юқори технологияли лабораторияларда тадқиқотлар ўтказиш имконияти мавжуд.

















