Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида янги университет ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 7 январдаги ПҚ-4097-сон қарори билан Тошкент шаҳридаги Амити Университети ташкил этилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, университетда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, биринчи навбатда, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизимлари ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича халқаро стандартлар даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрланади.
Университетнинг таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.
Университетда ўқишни тамомлаган битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган Амити Университетининг (Ҳиндистон Республикаси) белгиланган намунадаги дипломи берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Амити Университети ташкил этилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026