Ўзбекистон | 12:24 / 17.12.2019
6750
1 дақиқада ўқилади
Амити университетининг бошқаруви директори тайинланди
Вазирлар Маҳкамасининг 16 декабрдаги қарори билан Бобур Саъдуллаевич Абдуллаев Тошкент шаҳридаги Амити университетининг бошқаруви директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Бобур Абдуллаев меҳнат фаолияти давомида «Ўзбектелеком» компанияси, АКТ вазирлиги ва UZINFOCOM ягона интеграторида турли лавозимларда ишлаган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 7 январдаги ПҚ-4097-сон қарори билан Тошкент шаҳрида Амити университети ташкил этилган.
Университетда АКТ соҳаси учун дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизимлари ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича мутахассислар тайёрланади.
Мавзуга оид
15:00 / 16.07.2020
Халқаро университет талабасига айланиш имконини қўлдан бой берманг!
15:30 / 25.05.2020
Тошкент шаҳридаги Амити Университетида янги 2020/2021 ўқув йили учун аризаларни қабул қилиш давом этмоқда
08:12 / 09.01.2019
Тошкент шаҳрида янги университет ташкил этилди
12:43 / 05.01.2019