Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чорвоқ сув омборига яқин ҳудудда ноқонуний қурилган иншоотларни аниқлаш бўйича рейдлар бошланди
Фото: Flickr
Давлат экология қўмитаси томонидан Бўстонлиқ туристик зонасида тезкор рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
«Чирчиқ дарёси қирғоқларининг катта қисми бугунги кунда Чимён-Чорвоқ курорт зонасига киради ва у ерда ноқонуний қурилган иншоотлар ҳам талайгина. У ердаги дала ҳовлиларидан баъзиларининг атрофи шахсий соҳилга эга бўлиш мақсадида тўсиқлар билан беркитилган. Бу эса қолган фуқароларнинг сувга чиқишига тўсқинлик қилади», - дейилади хабарда.
Давлат экология қўмитаси томонидан Бўстонлиқ туристик зонасида тезкор рейд тадбирлари Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”, “Экологик назорат тўғрисида” ва “Сув ва сувдан фойдаланиш” қонунлари асосида ўтказилмоқда.
Шундан ўтказилган рейд тадбирларидан бирида 39 та корхона ва 120 дан ортиқ хонадон кўздан кечирилди. Уларнинг барчасига ноқонуний қурилмаларни олиб ташлаш бўйича огоҳлантириш хатлари берилди ҳамда тегишли тартибда тушунтириш хатлари олинди. Шу билан бирга, маъмурий жавобгарликка тортилиш бўйича огоҳлантирилди.
Сув ёқасида қонун-қоидаларга риоя қилмасдан қурилган савдо расталари, хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳам бошқа жойларга кўчирилмоқда.
Мавзуга оид
12:52 / 19.03.2026
23 мартдан Тошкент — Чорвоқ автобус қатнови қайта тикланади
12:26 / 18.03.2026
Тошкент-Чорвоқ пулли йўлини уч йилда қуриш режалаштириляпти
14:27 / 17.03.2026
Тошкентда автобусларда йўл ҳақини тўламаганлар жавобгарликка тортилмоқда
13:08 / 12.03.2026