Ташқи ишлар вазирига яна бир ўринбосар тайинланди
Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Фурқат Сиддиқов Ташқи ишлар вазири ўринбосарига айланди.
Ўзбекистон президент қарори билан Фурқат Аҳмедович Сиддиқов Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
У 2015 йилдан буён Ўзбекистоннинг Покистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Қайд этиш керакки, бу Ташқи ишлар вазирлигида шу йилнинг ўзида бешинчи тайинлов бўлмоқда.
Шу йилнинг февраль ойи охирида 2018 йилдан буён Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Илҳом Неъматов лавозимидан озод этилиб, Ташқи ишлар вазири ўринбосарига айланганди. Унинг ўрнига Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Фарҳод Арзиев Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосарига айланди.
Март ойида Австриядаги элчи Шерзод Асадов Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Апрель ойида эса Ўзбекистоннинг Германиядаги дипломатик ваколатхонасида бош консул бўлиб ишлаб келган Эркин Ҳамроев ТИВ раҳбари ўринбосари лавозимини эгаллади.
Абдулазиз Комиловнинг яна бир ўринбосари Дилшод Ахатов 2018 йил майидан буён лавозимида ишлаб келмоқда.
Мавзуга оид
09:18 / 09.11.2023
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси ўриндошлик асосида Канададаги элчи этиб тайинланди
09:10 / 02.05.2023
Фурқат Сиддиқов Жо Байденга ишонч ёрлиғини топширди
10:10 / 04.04.2023
Фурқат Сиддиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида иш бошлади
15:20 / 03.03.2023