Воқеа охирги кунларда тартибсизликлар билан қамраб олинган Миннеаполис шаҳрида юз берган. Омар Хименс “Янги кун” дастури эфирида юз бераётган тартибсизликлар ҳақида сўзлаётганда, унинг ёнига полициячилар келиб, дастур бошловчилари ва миллионлаб телетомошабинлар кўз ўнгида уни ҳибсга олишган. Улар мухбирнинг нима учун ҳибсга олинаётгани ҳақидаги саволига жавоб беришмаган. Юз бераётган воқеани CNN’нинг суратга олиш гуруҳи оператори камерага қайд қилган.

Кейинроқ CNN матбуот хизмати Twitter’да суратга олиш гуруҳининг қолган аъзолари ҳам ҳибсга олинганини маълум қилган.

Миннеаполис шаҳрида Жорж Флойд исмли афроамерикалик эркак полициячилар томонидан ушланиш вақтида ўлдирилгандан кейин оммавий норозиликлар бошланган. Миннеаполис мэри АҚШ президенти Дональд Трампдан шаҳарга миллий гвардия кучларини киритишни сўрагач, Миннеаполис, Сент-Пол шаҳарлари ва яқин атрофдаги аҳоли пунктларига тартибсизликларни бостириш учун миллий гвардиянинг 500 жангчиси юборилган.