Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистон ва Самарқандда 11 нафар бемор тузалди
Мамлакат бўйлаб жами соғайганлар 2783 нафарга етди.
Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасида 2 нафар, Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 9 нафар, жами 11 бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, Қорақалпоғистонда тузалганларнинг 2 нафари ҳам эркак бўлиб, 1 нафари Бухоро вилоятидан, яна 1 нафари эса Хоразм вилоятидан. Эндиликда Қорақалпоғистонда шифо топганлар 129 нафарга етиб, даволанаётганлар 6 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу ҳудуд коронавирусдан холи бўлишга жуда яқин турибди.
Самарқандда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (Самарқанд шаҳри ва Тойлоқ туманидан 3 нафардан, Паст Дарғом, Ургут ва Оқдарё туманларидан 1 нафардан). Уларнинг 7 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 52 ёшда, ёши кичиги эса 25 ёшда. Вилоятда шу пайтга қадар соғайганлар 265 нафар бўлса, эндиликда 274 нафарга етди.
Ҳозирга қадар 55 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб жами соғайганлар 2783 нафарга етди.
Мавзуга оид
14:02 / 08.04.2026
“Қўлингни синдираман”: Самарқандда ўқувчиларга таҳдид қилган она устидан текширув бошланди
13:39 / 07.04.2026
Самарқандда «кар ҳайдовчи таҳқирлангани» ҳақидаги видео саҳналаштирилгани маълум бўлди
11:30 / 05.04.2026
Самарқанд трамвайи — фақат носталгия эмас, одамларга нафи тегаётган тизим
15:24 / 02.04.2026