12:30 / 30.05.2020
10769

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари Марказий ҳарбий округга ишга ўтказилди

Нуриддин Қодиров Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаб келган эди.

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

Ўзбекистон мудофаа вазирининг буйруғи билан подполковник Нуриддин Баҳриддинович Қодиров Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабарига кўра, подполковник Нуриддин Қодиров 2019 йилнинг апрель ойидан Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаб келган эди.

Н. Қодиров Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртини ва Қуролли Кучлар академиясини тамомлаган. Хизмати давомида тарбиявий ва мафкуравий ишлар органларида қуйи поғоналардаги лавозимлардан ўтган. Шунингдек, Мудофаа вазирлигида Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармасининг бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ҳам хизмат қилган.

Top