Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги можаро: Абдулла Арипов Кубатбек Боронов билан учрашади
Қирғизистон бош вазирнинг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов Боткен вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда бугун, 1 июнь куни ҳукумат аппаратининг ахборот таъминоти бўлими маълум қилди, деб ёзмоқда kaktus.media.
Аниқлик киритилишича, Боронов Боткен вилоятининг Қадамжой туманига етиб борган. У Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов билан учрашув ўтказади ва у билан икки мамлакатнинг чегарадош қишлоқлари аҳолиси ўртасида рўй берган можарони муҳокама қилади.
Шунингдек, Боронов ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва маҳаллий ҳокимият вакиллари билан тезкор учрашув ўтказади.
Бугунги кунда, ҳукумат маълумотларига кўра, вазиятга ечим топилди. Расмийлар хавфсизлик чораларини кучайтирган. Тегишли органлар маҳаллий аҳоли билан тушунтириш ишларини олиб бормоқда.
31 май куни Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида жойлашган Чашма булоғи олдида икки мамлакат фуқаролари ўртасида зиддият келиб чиқди.
Қирғизистоннинг Боткен вилоятига туташ, Фарғона вилояти таркибидаги Сўх туманида жойлашган Чашма қишлоғида сув учун катта жанжал рўй берган. Икки қишлоқ аҳолиси булоқ ўзига тегишли эканини даъво қила бошлаган.
Интернетда тарқалган видеоларда томонлар бир-бирини тошбўрон қилгани, чегара симтўсиқларини кўчириб олишга уринганини кўриш мумкин.
ДХХ Чегара қўшинлари матбуот хизмати ушбу ҳодиса бўйича муносабат билдирди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026