Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швециянинг бош эпидемиологи карантиндан воз кечиш хато бўлганини тан олди
Швеция Евроиттифоқ мамлакатлари ичида ўзини-ўзи изоляция қилиш режимини жорий этмаган ва мактаб ҳамда жамоат масканларини ёпмаган ягона давлат бўлди.
Швециянинг бош эпидемиологи Андерс Тегнелл ўзи таклиф қилган карантиндан воз кечиш стратегияси кўплаб ўлимларга сабаб бўлганини илк марта тан олди. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.
«Агарда бу касаллик билан бугунги билимларимизга эга бўлган ҳолда тўқнашганимизда, биз Швеция ва дунёнинг бошқа мамлакатлари танлаган усул орасини танлаган бўлардик», — деди Тегнелл.
«Швед демократлари» партияси раиси Жимми Акессон эпидемиологнинг фикри ўзгарганини «ғаройиб» деб атади.
«Бир неча ой давомида барча танқидлар бостирилди. Швеция ҳаммасини тўғри қиляпти, бутун дунё нотўғри қиляпти. Энди эса бундай деяпти», — деб ёзди у Twitter саҳифасида.
Швеция Евроиттифоқ мамлакатлари ичида ўзини-ўзи изоляция қилиш режимини жорий этмаган ва мактаб ҳамда жамоат масканларини ёпмаган ягона давлат бўлди.
Миллий стратегияга кўра, қанча кўп одам касалликка чалинса, аҳолида коронавирусга шунча тез иммунитет ҳосил бўлади. Ушбу стратегиянинг муаллифи эса Тегнелл бўлганди.
Жонс Ҳопкинс университетининг маълумотларига кўра, Швецияда 38589 киши касалликка чалинган, 4468 киши вафот этган.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026