4 июнь куни эълон қилинган рўйхатда 2 июнь кунги ҳолат бўйича маълумот берилган.

Унга кўра, Фарғона, Жиззах, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларининг барча туман ва шаҳарлари «яшил» ҳудуд сифатида қолмоқда.

Республика бўйича бундан аввалги рўйхат 30 май куни эълон қилинган эди. Унда Сирдарё ва Бухоро вилоятларининг ҳам барча ҳудудлари «яшил» тоифага киритилганди.

Аммо 1 июнь куни Сирдарё вилоятида аҳоли орасидан бир кишида коронавирус аниқлангани маълум қилинган, 2-4 июнь кунлари Сирдарё вилоятидан карантинга олинган тўрт фуқарога Covid-19 ташхиси қўйилганди. Эндиликда вилоятнинг Сардоба тумани «қизил» тоифага ўтказилган.

Шунингдек, Бухоро вилоятининг Шофиркон тумани, Навоий вилоятининг Хатирчи ва Конимех туманлари, Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳам эпидемиологик хавф юқори ҳудуд сифатида қайд этилди.

2 июнь ҳолатига ҳудудлар тоифалари:

Тошкент шаҳри

«Сариқ» ҳудуд: Бектемир тумани, Мирзо Улуғбек тумани, Миробод тумани, Олмазор тумани, Сергели тумани, Учтепа тумани, Яшнобод тумани, Чилонзор тумани, Шайхонтоҳур тумани, Юнусобод тумани, Яккасарой тумани

Тошкент вилояти

«Қизил» ҳудуд: Бекобод шаҳри, Зангиота тумани, Қибрай тумани, Паркент тумани, Янгийўл тумани, Тошкент тумани, Юқори Чирчиқ тумани

«Сариқ» ҳудуд: Ангрен шаҳри, Чирчиқ шаҳри, Нурафшон шаҳри, Янгийўл шаҳри, Оққўрғон тумани, Бекобод тумани, Бўка тумани, Қуйи Чирчиқ тумани, Ўрта Чирчиқ тумани, Чиноз тумани

«Яшил» ҳудуд: Олмалиқ шаҳри, Оҳангарон шаҳри, Оҳангарон тумани, Бўстонлиқ тумани, Пискент тумани

Қорақалпоғистон Республикаси

«Қизил» ҳудуд: Қўнғирот тумани

«Сариқ» ҳудуд: