Тошкент вилоятидаги «яшил» туманлардан бирида вирус аниқланиб, 2та объект вақтинча ёпилди
Ўрта Чирчиқдаги карантин зонасида кўнгилли асосда ишлаган пскентлик ҳамшира коронавирус юқтириб олди.
Пскент туман тиббиёт бирлашмаси Туғруқ уйида ҳамшира бўлиб ишловчи С.А. да коронавирус инфекцияси аниқланди. У Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги махсус карантин зонасида кўнгилли сифатида ишлаб келган.
Шу муносабат билан Туғруқ уйи 7 июнь куни профилактик дезинфекция тадбирлари ўтказиш учун ёпилиб, туман СЭОМ дезинфекторлари томонидан тўлиқ зарарсизлантириш ишлари олиб борилди, деб маълум қилди туман СЭОМ бош шифокори Моҳирахон Убайхонова.
«Бемор билан бирламчи мулоқотда бўлган барча фуқаролар уй шароитида карантинга қўйилиб, вирусологик таҳлил намуналари олинди. Хонадонларида тўлиқ профилактик дезинфекция ва тозалаш тадбирлари олиб борилди.
Айни вақтда ТТБ туғруқ уйи ва КТМП ИИБ томонидан қўриқловга олинган. Беморнинг оила аъзолари фаолият олиб борувчи гўзаллик салонининг фаолияти СЭОМ томонидан ўрганилиб, ДСЭНБ Пскент туман филиали томонидан тўхтатилди.
Бемор билан бирламчи ва иккиламчи мулоқотда бўлганлар рўйхати шакллантирилмоқда, касалликнинг олдини олиш борасидаги қўшимча маълумотлар бериб борилади», – дейилади пресс-релизда.
Маълумот учун, 8 июнь куни ҳудудларнинг 6 июндаги ҳолатига кўра эпидемиологик тоифалари эълон қилинди. Унда Пскент тумани «яшил» тоифада кўрсатилган.
2 ва 6 июнь кунги рўйхатлардаги тафовутга кўра, шу вақт оралиғида Тошкент вилоятининг Оққўрғон ва Чиноз туманлари тоифаси «сариқ»дан «қизил»га ўзгартирилган.
Эслатиб ўтамиз, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев 23 май куни Kun.uz'га берган интервьюсида коронавирус юқтириб олган тиббиёт ходимлари сони 300дан ошгани ҳақида маълум қилган эди.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
20:03 / 20.01.2025
Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмни ўзлаштирган бош ҳисобчи аниқланди
16:38 / 18.01.2025
“Тошкент вилояти ва шаҳридаги 46 та иссиқхона фаолияти тўхтатилди” – Экология вазирлиги
17:53 / 16.01.2025
Янгийўлда фуқароларга тажриба тарзида ижтимоий карта берила бошланди
21:02 / 10.01.2025