Самарқандда МИБ ходимларининг устига бензин сепиб, ёниб турган сочиқни улоқтирган аёлга суд ҳукми эълон қилинди
Унга узил-кесил ўташ учун 1 йил 7 ой 9 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
2020 йил 11 июнь куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида судланувчи Д.Р.га (1978 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси Абдуҳаким Олтибоев раислигида кўриб чиқилди.
Аниқланишича, 2020 йил 21 январь куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси М. Бекмуҳаммедов, бўлим бошлиғи ўринбосари Ф. Ибрагимов ва жами 23 нафар давлат ижрочилари билан биргаликда иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2019 йил 12 сентябрдаги ижро ҳужжатига асосан уй-жойдан чиқариш юзасидан Самарқанд шаҳри Навоий шоҳкўчаси 49-уй 16-хонадонда мажбурий ижро ҳаракатларини бошлаш жараёнида, фуқаро Д.Р. уй-жойдан чиқишдан қатъий бош тортган.
У МИБ Самарқанд шаҳар бўлими ходимларининг хизмат фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, уларни устига бензин ёқилғисини сепиб, қўлида ёниб турган сочиқни уларни устига қасддан улоқтириб юбориб, давлат ижрочиларини хизмат вазифаларини бажаришдан воз кечишига мажбур қилган.
Суд ҳукмига кўра, Д.Р. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 1 йил 7 ой 9 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Ушбу жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчи ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024
Самарқандда йўловчи автобуси трактор тиркамаси билан тўқнашди
17:12 / 30.10.2024
Алиментдан қочиб юрган отани “илинтирган” ходим – МИБ операцияси тафсилотлари
14:23 / 29.10.2024