Ўзбекистон | 08:02 / 15.06.2020
17757
1 дақиқада ўқилади

Мактаб битирувчилари учун ягона имтиҳонни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

Давлат тест маркази ва Халқ таълими вазирлиги бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 сентябрга қадар тегишли таклифларни ишлаб чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси президенти Администрациясига киритиши белгиланди.

Ўзбекистонда мактаб битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ва ОТМга кириш имтиҳонларини унификация қилиш ва ягона имтиҳонни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президентининг “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорида айтилган.

Ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Халқ таълими вазирлиги бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 сентябрга қадар умумтаълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ҳамда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини унификация қилиш ва ягона имтиҳонни йўлга қўйиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси президенти Администрациясига киритиши белгиланди.

Шунингдек, белгилаб қўйилишича, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжлари тўлиқ автоматлаштирилган тарзда “quota.mineconomy.uz” ахборот тизими орқали шакллантирилади.

Мавзуга оид