2020 йил 18 июнь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасидаги халқаро ҳамкорлик бўйича коронавирусга қарши курашда бирдамлик» мавзусидаги юқори даражали видеоконференцияда иштирок этади.
Тадбир чоғида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашда кўп томонлама ҳамкорлик, савдо-иқтисодий алоқаларни қайта тиклашдаги халқаро шерикчилик кўриб чиқилади.
Шунингдек, коронавирус шароитида қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш ва амалий ҳамкорликнинг бошқа жиҳатларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.
















