Спорт | 12:02 / 18.06.2020
5691
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон U16 миллий жамоаси Осиё чемпионатидаги рақибларини билиб олди

Осиё Футбол Конфедерацияси қароргоҳида 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги қитъа чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U16 ўсмирлар миллий жамоаси Жанубий Корея, Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳдан жой олди.

Қайд қилиш жоизки, ўзбекистонлик ўсмирлар мусобақанинг Тошкентда ўтган саралаш босқичида Ҳиндистон билан бир гуруҳдан жой олган ва ўзаро ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган эди. Натижада, ҳиндистонликлар тўплар нисбатига кўра ҳамюртларимиздан ўзиб кетиб, 1-ўрин билан гуруҳдан чиқишган эди.

Турнир регламентига кўра, гуруҳда 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар плей-оффга чиқишади. Яримфиналга чиққан 4та жамоа 2021 йилда Перуда ўтказиладиган U17 жаҳон чемпионатига йўл олишади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа 16 сентябрь – 3 октябрь кунлари Баҳрайнда ўтказилиши лозим эди. Аммо коронавирус пандемияси туфайли 25 ноябрь – 12 декабрь кунларига қолдирилди.

Қайд қилиш жоизки, Баҳрайндаги мусобақа 16 ёш тоифадагилар учун сўнггиси бўлади. 2023 йилдан бошлаб ОФК турнирни 17 ёшгача бўлган футболчилар орасида ўтказади.

Осиё чемпионати U16
Баҳрайн – 2020
25 ноябрь – 12 декабрь

А гуруҳи
Баҳрайн
КХДР
Эрон
Қатар

B гуруҳи
Тожикистон
Уммон
Яман
БАА

C гуруҳи
Жанубий Корея 
Австралия
Ҳиндистон
Ўзбекистон

D гуруҳи
Япония
Индонезия
Саудия Арабистони
Хитой

Мавзуга оид