Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020-2025 йилларда жисмоний тарбия ва спорт тизимида ягона электрон бошқарув тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.

Қуйидагилар ягона электрон бошқарув тизимининг асосий вазифалари этиб белгиланади:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва унинг тизимидаги республика ташкилот ва муассасалар, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали тизимни яхлит ҳолатга келтириш ҳамда доимий назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги фаолиятини ягона тизим орқали бошқариш, иш жараёнини режалаштириш ва ташкил этиш, давлат хизматларини кўрсатилиши жараёнларини рақамлаштириш ва бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ўртасида ҳужжат айланиши ва ҳисоботларни юритишни электрон кўринишда шакллантириш, зарур ҳисобот кўринишидаги бланклар, шакллар ва жадвалларни онлайн тўлдириш орқали реал вақт режимида тузиш;

спорт соҳасида маблағлар ажратилиши, ажратилган маблағларни тўғри тақсимланишини назорат қилиш, тушумлар ва харажатлар шаффофлигини таъминлаш;

ягона электрон бошқарув тизимига киришда фойдаланувчини идентификация қилиш.

2020-2025 йилларда жисмоний тарбия ва спорт тизимида ягона электрон бошқарув тизимини жорий этиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ягона электрон бошқарув тизимини ишлаб чиқишда қуйидагиларни назарда тутувчи тизимости алоҳида ахборот тизимлари яратилишини таъминлайди:

республикамиз ҳудудларида жисмоний тарбия ва спорт иншоотлари, объектларини қурилиш-таъмирлаш рeжаларининг бажарилиш ҳолатини назорат қилувчи ахборот тизими;

давлат бюджетидан спорт соҳаси учун ажратиладиган маблағлари ҳамда спорт муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари тақсимланиши ва ишлатилишининг тўлиқ назорат қилинишини таъминловчи ахборот тизими;