Жамият | 16:44 / 20.06.2020
17430
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда 5та автомобиль иштирокида ЙТҲ рўй берди

ЙТҲ Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари томонидан тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати Тошкент шаҳрининг Дархон мавзесида 5та автомобиль ЙТҲга учрагани ҳақида тарқалган видеолавҳа юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 июнь куни соат 18:30ларда, айни транспорт воситалари серқатнов бўлган вақт оралиғида, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳкўчасида, ҳайдовчи Ш.А. бошқарувидаги “Нексия-2” русумли транспорт воситасида оралиқ масофани сақламасдан ҳаракатланиб ўзидан олдиндаги ҳайдовчи Б.А. бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситасининг орқасига бориб урилган.

“Ласетти” зарб оқибатида ўзидан олдиндаги ҳайдовчи С.М. бошқарувидаги “Матиз” русумли транспорт воситасига, “Матиз” эса зарб оқибатида ўзидан олдиндаги ҳайдовчи З.Б. бошқарувидаги “Нексия-2” русумли транспорт воситасига урилган.

Шунингдек, ҳайдовчи Ш.А. кескин тормоз берган вақтида ортидан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Ж.О. “Нексия-3” русумли транспорт воситасининг чап олди томони билан Ш.А. бошқарувидаги “Нексия-2” русумли транспорт воситаси орқасига келиб урилган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари томонидан тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

“Барча ҳайдовчилардан йўлларда белгиланган оралиқ масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.

Мавзуга оид