Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google қатор ОАВга янгиликлар учун пул тўлайди
Компания Германия, Австралия, Бразилиядаги Spiegel, Solstice Media ва Diarios Associados нашриётлари билан дастлабки шартномаларни имзолаган.
Google компанияси қатор оммавий ахборот воситаларига сифатли янгиликлар учун пул тўлашини эълон қилди.
"Бугун нашриётларга сифатли контент учун маблағ тўлаш бўйича лицензиялаш дастури шу йил ишга тушишини эълон қиламиз", - дейилади компания релизида.
Релизда Google янгиликлар учун қанчадан пул тўлаши айтилмаган.
Қайд этилишича, Германия, Австралия, Бразилиядаги Spiegel, Solstice Media ва Diarios Associados нашриётлари билан дастлабки шартномалар имзоланган.
"Биз бир нечта мамлакатлардаги нашриётлардан бошлаймиз, келгусида улар сони ошади", - дейилади компания томонидан.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
08:15 / 04.06.2026
Google хавфли касалликларга қарши чивинлар ёрдамида курашмоқчи
08:46 / 02.06.2026
ЕИ Google ва Microsoft учун давлат тендерларини чеклаши мумкин
18:27 / 08.05.2026