Ўзбекистон | 17:04 / 27.06.2020
29951
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7551 нафарга етди

2020 йил 27 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7551 (+61) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 22 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 12 нафари аҳоли орасида), 1 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида қайд этилган.

Айни соатларда Хоразм вилоятида 18 нафар, Тошкент шаҳридаги  Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, жами 25 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. 

Шундай қилиб, республикада 5063 (+25) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.
 
Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 2468 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Мавзуга оид