Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, Мартин учун парламентнинг 93 аъзоси овоз берган, 63 аъзоси қарши чиққан. Учта партия ўртасида тузилган коалициявий келишувга кўра, 2,5 йилдан кейин Мартинни бош вазир лавозимида Fine Gael партияси етакчиси Лео Варадкар алмаштиради. Ундан кейин ушбу лавозимни “Яшиллар партияси” етакчиси Имон Райан эгаллайди.
“Ирландия республикаси бош вазири этиб сайланиш мен учун улкан фахрдир. Мен жавобгарликнинг катта юкини ҳис қилмоқдаман ва миллатимизнинг улкан салоҳиятини рўёбга чиқариш учун ҳукуматдаги ҳамкасбларим билан кун-у тун ишлашга ваъда бераман”, деб ёзган янги бош вазир Twitter’да.
Аввалроқ Ирландияни унинг тарихида илк бор уч бош вазир навбати билан бошқариши маълум қилинганди. Ушбу лавозимда “Фианна Файл” етакчиси Михол Мартин, амалдаги бош вазир, “Фине Гэл” партияси етакчиси Лео Варадкар ва “Яшиллар партияси” етакчиси Имон Райан ўзаро ўрин алмашади.















