Жамият | 12:01 / 29.06.2020
8922
1 дақиқада ўқилади

Наманганда вояга етмаган ҳайдовчи бир инсоннинг ҳаётига зомин бўлди

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 28 июнь куни соат 12:10ларда Наманган вилояти Норин туманида яшовчи, 2004 йилда туғилган, тумандаги 15-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси бирга яшовчи онасининг номида бўлган "Дамас" русумли автомашинасини бошқариб бораётган бўлган.

Вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, у ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, ўзидан олдинда кетаётган пиёдалар, Норин туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган, 1976 йилда туғилган ва 1977 йилда туғилган уч нафар аёлни уриб юборган.

Натижада, пиёдалар оғир тан жароҳати олиб, бир нафари воқеа жойида вафот этган. Икки нафари турли хил даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 28 июнь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид