Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ўз фармонидан кейин АҚШда ҳайкалларни таҳқирлашга уринишлар тўхтаганини маълум қилди
Фото: EPA
АҚШ президенти Дональд Трамп ҳайкалларни муҳофаза қилувчи фармонни имзолади. Ҳужжат ҳайкал ёки ёдгорликни таҳқирлашга уринишни 10 йиллик қамоқ муддати билан жазолаш имконини беради.
Трампнинг таъкидлашича, фармон қабул қилингандан кейин АҚШда намойишчиларнинг ҳайкалларни оёқ ости ёки қўпориб ташлашга уринишлари тўлиқ тўхтаган.
“Ҳайкаллар, ёдгорликларни оёқ ости қилувчи ҳаракатларни содир этувчилар учун 10 йиллик қамоқ жазоси киритилгач ҳамда мамлакат бўйлаб ушбу ҳаракатлар учун кўплаб одамлар ҳибсга олингандан кейин вайрон қилишлар тўлиқ тўхтади. Раҳмат!”, деб ёзган Трамп.
Трамп ушбу фармонни 26 июнда имзолаган.
АҚШда қора танли Жорж Флойд полиция ҳаракатлари оқибатида вафот этганидан кейин бошланган норозилик намойишлари давомида бир қатор шаҳарларда турли тарихий шахслар, жумладан АҚШдаги фуқаролик уруши вақтида қулдор Жануб штатларини бирлаштирган Конфедерация арбоблари ҳамда Американи очган Христофор Колумбга ўрнатилган ҳайкаллар қўпориб ташлана бошланганди.
Мавзуга оид
22:19 / 23.03.2026
Агар ҳаммаси режа бўйича кетса – Трамп Ҳўрмуз бўғозининг очилиши ҳақида
16:22 / 23.03.2026
Ўзбекистонликлар АҚШга ишга юборилиши мумкин. Ўртача ойлик – 3500 доллар
16:20 / 23.03.2026
Харг ороли: ҳарбий сценарийлар ва иқтисодий оқибатлар таҳлили
13:56 / 23.03.2026