Президент ночор оилаларни суд божидан озод этишни таклиф қилди
Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь куни ўтказилган видеоселекторда одил судлов таъминланмаган, коррупция авж олган давлатга ҳеч қандай тадбиркор, инвесторда ишонч бўлмаслиги ҳақида гапирди.
Давлат раҳбари аҳолидан келиб тушган мурожаатларнинг 8 мингдан ортиғи ёки 44 фоизида судларда иш тўлиқ ва холис кўрилмаётгани, узоқ муддат чўзилаётганини айтиб ўтди. Хусусан, Тошкент, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро, Хоразм вилоятларида аҳолининг аксарият қисми судлар фаолиятидан норози. Қоровулбозор ва Ховос туманларида ойлаб суд ишлари кўрилмаган. Бундан ташқари, туман ва вилоят иқтисодий суди чиқарган қарорлар юқори судда ўзгараётгани, тадбиркор ва инвесторлар сарсон бўлаётганидан далолат беради.
«Бунақада бизга ким ҳам ишонарди? Ҳеч ким!», деган президент.
Kun.uz мухбири хабар беришича, йиғилишда 20 миллион АҚШ доллардан ортиқ маблағ киритган инвесторлар фаолиятида суд жараёни билан боғлиқ муаммо кузатилган тақдирда, ишни тўғридан тўғри Олий судда кўриш, ночор оилаларни суд божидан озод қилиш таклиф қилинди. Шунингдек, ҳар бир вилоят судида ахорот хизмати фаолиятини ташкил қилишга эҳтиёж сезилаётгани маълум қилинди.
Президент суд тизимини ислоҳ қилиш ҳақида гапираркан, келгусида бирор бир судьяни ҳудудларда ваколати доирасидан ташқарида бўлган ишларга жалб қилмаслик талабини қўйди. Таъбир жоиз бўлса, шу вақтга қадар судьялар қишлоқ хўжалик ишларига ҳам жалб қилингани ҳақида гапирди.
Айни вақтда мамлакатда судьяларнинг 14 фоизи хотин-қизлар ҳисобланади. Президент ушбу соҳада ҳам гендер тенглигига эътибор қилиш таклифини билдирган.
Мавзуга оид
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024
Шавкат Мирзиёев Россияга боради
16:30 / 01.10.2024