Vivo компанияси Ўзбекистонда смартфонлар сотувини бошлади.

Ушбу компания смартфонлари орасида Vivo V17 модели алоҳида эътиборни тортади. Кенг оммага мўлжалланган бу смартфон профессионал суратлар олишга мослашган 4та камера ва 4500 мА·с сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган.

48 Мп AI квадрокамералари: профессионал суратлар

Vivo V17 моделининг квадро AI-камера объективлари орқали дунёни кашф этиб, қойилмақом суратлар олиш янада осонлашади. Смартфон 48 Мп асосий камера, 8 Мп юқори кенг бурчакли объектив, шунингдек 2 Мп макро камера, ва портрет режими учун боке эффектини тақдим этувчи 2 мегапикселли ажойиб камерага эга. Юқори кенг бурчакли AI-камера кўриш бурчагини 120 даражага кенгайтиради. Унинг ёрдамида битта кадрда кўпроқ дўстлар ва таъсирлантирувчи пейзажлар жам бўлади. V17 нинг 32 мегапикселли олд камераси туфайли деталларни юқори тиниқликда тасвирлаш ва ажойиб селфи олиш мумкин.

6,38 дюймли Super AMOLED FHD+ дисплей

Vivo V17 смартфони томонлари 19,5:9 ўлчамдаги 6,38-дюймли HaloFullView™ дисплейи билан жиҳозланган. Экран юзанинг 90 фоиз қисмини эгаллаши диққатга сазовор, бу эса ўйин ва видеоларни тўлиқ шаклда кўриш ва Super AMOLED дисплейи ҳамда Qualcomm компаниясининг Snapdragon процессори юқори самарадорлигидан етарлича завқланишга имкон беради.

Кучли аккумулятор: чексиз қувват ва икки баробар тез зарядланиш

V17 смартфони 4500 мА·ч сиғимли кучли аккумуляторга эгалиги сабабли узоқроқ ишлайди ва сиз смартфонни қувватлаш билан боғлиқ барча хавотирларни ортга суришингиз мумкин. Vivo V17 нинг бақувват аккумулятори икки баробар тез қувватланиш эксклюзив технологиясига эга. Бундан ташқари, нақ тўққиз босқичли ҳимоя ҳисобига жараён аккумулятор учун ҳам, ускуна учун ҳам хавфсиз.

8 Гб тезкор ва 128 GB ички хотира