Тергов департаменти Сариосиёда фуқаролар ўртасида келиб чиққан жанжал бўйича расмий маълумот берди
Ҳолат юзасидан Сариосиё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2020 йилнинг 21 июнь куни соат 17:30да Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани “Лутфикор” маҳалласидан ўтувчи Сариосиё-Узун йўналишидаги автомобиль йўлида 31 ёшли М.Я. ўз бошқарувида бўлган Nexia русумли автомашинаси билан ҳаракатланиб келаётган бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, шу вақтда ўзи билан бир йўналишда 21 ёшли Р.М.нинг бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашина билан ўзаро бир-бирига йўл бермаслиги оқибатида ўзаро тортишиб қолиб, ушбу ҳудудга яқин бўлган М.Я.нинг амакиси 55 ёшли О.Я.нинг яшаш уйи ёнига тўхтаб, автомашинадан Р.М. ва унинг укаси 18 ёшли У.М. тушиб, фуқаро М.Я. ва унинг амакиси О.Я. билан ўзаро жанжаллашиб, бир-бирларига қасддан тан жароҳати етказишган.
Шу куннинг ўзида соат 18:30да фуқаро Р.М. укаси У.М., отаси, 41 ёшли О.Х. ва амакиси, 32 ёшли Х.О. фуқаро О.Я.нинг яшаш уйига бориб, О.Я.нинг қариндоши бўлган 31 ёшли О.Н.нинг танасининг дуч келган жойларига қасддан уриб тан жароҳати етказган.
Шундан сўнг, соат 20:20 да М.Я. ва унинг жанжалдан хабар топган 5 нафар қариндошлари биргаликда О.Х.га тегишли бўлган кичик корхонаси биноси олдига бориб, О.Х. ва унинг ўғиллари Р.М., У.М.га қўл ва оёқлари билан баданларининг турли соҳаларига қасддан уриб тан жароҳатлари етказганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Сариосиё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024