Жамият | 12:05 / 03.07.2020
34409
1 дақиқада ўқилади

Дипломат Мирсобит Очилов вафот этди

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг Япония билан ҳамкорлик қилиш бўйича маслаҳатчиси Мирсобит Очилов вафот этди. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилган.

Билдирилишича, бундан аввал Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси раҳбари, "Чиқаётган Қуёш, Олтин ва Кумуш Юлдуз" император ордени соҳиби бўлган Мирсобит Очилов 2020 йил 2 июлда вафот этди.

М. Очилов 1999 йилда парламент сайловларида танланган, Ўзбекистон Республикаси II чақириқ Олий Мажлисининг депутати, профессор, иқтисод фанлари доктори, Банк-молия академиясининг биринчи ректори, 1-даражали фавқулодда ва мухтор элчи, 2001 - 2009 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчиси сифатида ишлаган.

Вазирлик жамоаси марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.