Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон юк ташишнинг электрон китобчасини жорий этади
Сўнгги йилларда Ўзбекистон транзитга кўмаклашишда, минтақада ва унинг ташқарисида савдо-сотиқни рағбатлантиришда энг муҳим ҳаракатлантирувчи кучга айланди.
Бу ҳақида Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи (ХАТИ) бош котиби Умберто де Претто Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев билан бўлиб ўтган видеоконференция чоғида айтиб ўтди.
Учрашувда таъкидланганидек, COVID-19 пандемияси билан боғлиқ муаммоларга қарамай, жорий йилнинг 6 ойи мобайнида Ўзбекистонда юк ташиш китобчаларидан фойдаланиш миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32 фоизга кўпайди. Ушбу кўрсаткичнинг ўсиши 2019 йил якуни бўйича ундан олдинги йилга нисбатан 46 фоизни ташкил этган эди.
У.Претто БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси доирасида юкларни автомобилда халқаро ташиш тизимини рақамлаштиришни қўллаб-қувватлагани, шу жумладан, 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаш бўйича Божхона конвенциясига 11-иловани жорий йилнинг бошида қабул қилинишида фаол иштирок этгани учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорчилик билдирди.
Ўзбекистон томони ХАТИ билан яқин ҳамкорликни чуқурлаштиришдан ҳамда республиканинг халқаро транспорт коридорларида иштирок этиш географиясини кенгайтиришдан манфаатдорлигини яна бир бор тасдиқлади. Таъкидланишича, реал вақт режимида ишлайдиган ишончли халқаро электрон маълумотлар базасининг мавжудлиги ҳисобига ҳужжатларни қоғозда расмийлаштирмасдан юк ташишни жорий этиш божхона органлари ва ташувчиларнинг ишини сезиларли даражада осонлаштиради, унинг хавфсизлигини оширади ва ушбу жараённи тезлаштиради.
Видеоконференция якунида иштирокчилар юкларни етказиб бериш босқичларида ва тажриба тариқасидаги «eTIR» ташишларни амалга оширишда коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларини камайтириш бўйича чора-тадбирларни белгилаб олдилар, дейилади ТИВ хабарида.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди
Спорт | 23:20 / 22.07.2025
-
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди
Жаҳон | 23:01 / 22.07.2025
-
Ўзбек-қозоқ чегарасидаги туннел, ижтимоий объектлар геопортали ва Жиззахга ташриф – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:54 / 22.07.2025
-
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ
Жаҳон | 22:18 / 22.07.2025
Мавзуга оид

11:14 / 21.06.2025
Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон йўлагида биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди

16:03 / 28.01.2025
АҚШда юк ташиш инқирози тугадими?

17:43 / 25.11.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида юзлаб юк машиналари тўпланиб қолди

19:04 / 20.08.2024