Ўзбекистон | 15:48 / 04.07.2020
40236
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 30тага етди

Коронавирус инфекциясига чалинган пойтахтлик бемор ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Жорий йилнинг 1 июль куни пойтахтда яшовчи 65 ёшли В.М. (эркак киши) ўта оғир аҳволда Ибн Сино номидаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилиб, сунъий нафас олиш аппаратига уланган.

Унга гипертония касаллиги, атеросклероз, бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт)нинг иккинчи бор қайталаниши (биринчи ҳолат 2020 йил июнь ойида юз берган), геморрагик инсульт ташхиси қўйилган.

Беморга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қатор йўналишлари бўйича  бош мутахассислари ва Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари томонидан консилиумлар ўтказилиб, доимий назорати таъминланган.

Жорий йилнинг 3 июль куни шифокорлар томонидан стандарт асосида кўрсатилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди.

Мавзуга оид