Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар ЖССТни коронавируснинг майда томчилар орқали юқиши хавфини тан олишга чақиришди
239 нафар олим Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига коронавирус бўйича берган тавсияларини қайта кўриб чиқишини илтимос қилиб мактуб йўллашди. The New York Times нашрининг хабар беришича, улар вируснинг ҳавода қолувчи майда заррачалар орқали юқиши аҳамиятли эканини тан олишга чақиришган.
ЖССТда коронавирус аксарият ҳолларда йўтал ёки аксириш вақтида атрофга чиқадиган йирик томчилар орқали тарқалади, деб ҳисобланади. Бу томчилар етарлича тез ерга чўкади. Бироқ мактуб муаллифларининг фикрича, ҳавода кўпроқ вақт қолувчи майда томчилар ҳам хавфли ҳисобланади. Шу сабабли олимлар коронавирус тарқалишини минималлаштириш учун ЖССТни ўз тавсияларини ўзгартиришга чақиришмоқда.
Агар коронавируснинг бундай йўл билан юқиши унинг тарқалишидаги аҳамиятли омил деб тан олинса, унда ЖССТ тавсияларини қайта қўриб чиқиш керак бўлади. Жумладан, хоналарни шамоллатишга ёндашувни қайта кўриб чиқиш, хоналарда ниқобларни тақишни мажбурий қилиш, шифокорларга эса майда томчиларни ушлаб қолувчи N95 респираторларини қўллаш лозим бўлади.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
20:13 / 19.05.2026