Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Онлайн ҳужжат топширган абитуриент қабул муддати тугагунга қадар маълумотларини таҳрирлаши мумкин – ДТМ
Абитуриентлар рўйхатдан ўтиш муддати якунлангунга қадар доимий яшаш манзилини, тугатган таълим муассасасини, имтиёзларини ва танлаган таълим йўналишларини ўзгартириши, чет тили бўйича сертификат нусхасини юклаши мумкин.
АОКАда ўтказилган онлайн брифингда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров қабул масалаларига оид янгиликларни маълум қилди.
ДТМ вакилининг маълум қилишича, абитуриентлар рўйхатдан ўтиш муддати якунлангунга қадар, яъни 20 июлгача ўзлари киритган маълумотларни таҳрирлаш имконига эга.
«Бунда абитуриент доимий яшаш манзилини, тугатган таълим муассасасини, имтиёзларини ва танлаган таълим йўналишларини ўзгартириши мумкин. Лекин жорий йилги битирувчиларнинг тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотлари тегишли вазирликлардан, яъни, умумтаълим мактаблари битирувчиларининг маълумотлари Халқ таълими вазирлигидан, академик лицей ва касб-ҳунар-коллежлари битирувчиларининг маълумотлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан олинмоқда.
Шунинг учун жорий йилги битирувчилар рўйхатдан ўтиш вақтида таълим муассасаларига оид маълумотларни ўзгартира олмайди», деди Диёрбек Қўчқоров.
Таъкидланишича, IELTS ёки бошқа чет тиллари бўйича турли халқаро сертификатларга ҳам онлайн ҳужжат топширганидан кейин эга бўлган абитуриентлар уларни қабул муддати тугагунга қадар юклаши мумкин.
Мавзуга оид
12:11 / 25.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
16:14 / 05.05.2023
Қабул бошланишига 1,5 ой қолди – бу йил абитуриентларни нималар кутяпти?
18:26 / 27.03.2023
Имтиҳонда қўлга тушган абитуриентлар кириш имтиҳонларидан 5-7 йилгача четлаштирилиши рад этилди
16:27 / 30.08.2022