Жаҳон | 08:14 / 06.07.2020
11453
2 дақиқада ўқилади

Путиннинг жияни коррупцияга қарши партияга раис этиб сайланди

Россия президенти Владимир Путиннинг жияни, Федерал хавфсизлик хизматининг собиқ ходими ва тадбиркор Роман Путин “Халқ коррупцияга қарши” (Народ против коррупции) партиясига раис этиб сайланди. Бу ҳақда партиянинг бош сиёсий кенгаши раиси Григорий Анисимов маълум қилди. 

42 ёшли Путиннинг номзоди бўйича овоз бериш яширин тарзда ўтказилган. У партияга 21 июндагина қабул қилинганди. Партия унинг келиши билан ўз ривожланишида, ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишида ва аксилкоррупциявий фаолиятида янги туртки олишини кутмоқда.

Роман Путин март ойида “Коммерсант” нашрига берган интервьюсида февралда ташкил этилган “Люди дела” ҳаракати негизида ўз сиёсий партиясини ташкил этмоқчилигини маълум қилган. У янги партиянинг бош мақсади давлат думасига кириш бўлишини айтган.

Роман Путин Владимир Путиннинг амакиваччаси Игорь Путиннинг ўғли бўлиб, Федерал хавфсизлик хизматида тезкор ходим бўлиб ишлаган, 2012 йил бошида Новосибирск области губернатори маслаҳатчиси этиб тайинланган ва 2013 йилдаёқ бўшатиб юборилган. У 2014 йилда Лондонда Putin Consulting Ltd. компаниясини ташкил қилиб, кейинчалик унинг номини “Путин Консалтинг” МЧЖга ўзгартириб, Россияга кўчиб ўтган.

Мавзуга оид