Жамият | 12:00 / 06.07.2020
4801
3 дақиқада ўқилади

Сирдарёдаги офатда йўқолган 700дан ортиқ ҳайдовчилик гувоҳномаси тиклаб берилди

Сардоба сув омбори техноген офати оқибатларига қарши курашда 120дан ортиқ ЙПХ ходими ва 83та йўл-патрул автомобиллари сафарбар этилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ тизим идоралари томонидан Сирдарёнинг техноген офатларни бартараф этишда транспорт воситалари ва йўл ҳаракатини тартибга солиш мақсадида 122 ходим ҳамда 79та йўл-патруль автомобили хизматга жалб этилган. Уларнинг иш фаолияти 2 босқичда 12 соатдан ташкил этилган.

Талафот кўрган ҳудудларда тозалаш ва қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш мақсадида ДЙҲХХ ходимлари ўзлари бириктирилган йўналиш ва ҳудудларда Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳарбийлари билан ҳамкорликда 12 соатлик иш тартибида хизматни олиб бормоқда.

 Қурилиш маҳсулотларини ташиш ва иншоотларни чиқиндилардан тозалаш ишларида 79та ЙПХ автомобилида жами 3664 марта кузатув ишлари амалга оширилган.

Бундан ташқари, М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлини 71-152 ва А-376 “Қўқон-Жиззах” автомобиль йўлларида ҳайдовчиларни огоҳлантириш мақсадида М-34 йўлининг 103-, 119- ва 144-км.ларида вақтинчалик ҳаракатланиш йўналишини билдирувчи ахборот паннолари ўрнатилди ва ЙПХ ходимларининг доимий хизмат олиб боришлари йўлга қўйилди.

Республиканинг бошқа ҳудудларида ёрдамга келган 11 100 ҳашарчини ДЙҲХ хизмати саъй-ҳаракати билан беғараз ёрдам кўрсатиш учун 50та автобусда 37 маротаба, 74та ЙПХ патруль автомобили кузатуви остида белгиланган манзилларга етказилган.

“Сардоба” сув омбори тошқини оқибатида талафот кўрган Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида яшовчи фуқароларга тегишли жами 276та, шундан 238та ҳайдовчилик ва 38та автомототранспорт воситаларини қайд этиш гувоҳномалари йўқолган. Мазкур ҳолатлар бўйича олиб борилган суриштирув давомида, 276та гувоҳномадан 61таси ЙҲХБ РИБ томонидан берилмаганлиги ва 15таси топилганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари фуқароларнинг мурожаати бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБ РИБ томонидан олиб борилган суриштирувлар давомида қўшимча 568та гувоҳнома, шундан 509та ҳайдовчилик ва 59та транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси йўқолганлиги аниқланган.

Шу кунга қадар, Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ РИБ томонидан беғараз ёрдам кўрсатиш мақсадида, жами 767та гувоҳнома, шундан 702 та ҳайдовчилик ва 65 та транспорт воситаларини қайд этиш гувоҳномалари тиклаб берилган.

Мавзуга оид