«Вазирлар Маҳкамасининг йиғилиш баёнида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида прокуратура ходимларидан иборат 5 та ишчи гуруҳлари тузилиб, ўрганишлар давомида ноқонуний қурилмаларни буздириш бўйича 338 та ҳолатда огоҳлантириш берилди. Туман ҳокимининг ер майдони ажратиш ва эгалик ҳуқуқини бериш ҳақидаги 40 та ноқонуний қарорлари протест келтириш йўли билан бекор қилинди, судларга 107 та даъво ариза киритилди, қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 6 та жиноят иши қўзғатилиб, 10 нафар шахсга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

Масалан, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Бўстонлиқ туман давлат хизматлари маркази директори С.Қ. ҳамда ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ходимлари Қоронқул маҳалласидаги бўш турган 0,54 га ер майдонига сохта кадастр ҳужжатларини тайёрлаб, фуқаро И.Рахматуллаев ва бошқалардан аукцион орқали сотиладиган ер майдонининг тўлови учун 41 100 АҚШ долларини олишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси
2-қисми «а, б» бандлари ва 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ёки «Хондойлиқ» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган захира ерларидан 2,5 га ер майдони фуқаро М.А.га боғ барпо этиш ва ҳудудни ободонлаштириш учун шартнома асосида 10 йил муддатга ижарага берилган бўлса-да, ҳозирда ер майдонида агротехник тадбирлар амалга оширилмасдан, ер майдонининг 2,0 га қисми ўт босиб, қаровсиз ҳолга келиб қолганлиги, жами
2,5 га ер майдони атрофида қурилиш қилиниб, ер майдони бетон девор билан ўраб олинганлиги аниқланди.

Кўрилган чоралар натижасида, ноқонуний ўраб олинган ер майдони бузилиши таъминланиб, туман прокурорининг протестига асосан фуқарога ер ажратиш ҳақидаги қарор ҳокимнинг 25.06.2020 йилдаги 1615-сонли қарори билан бекор қилиниб, ер майдони давлат заҳирасига қайтарилди», дейди Тошкент вилояти прокуратураси томонидан Kun.uz’га тақдим этилган маълумотда.

Қайд этилишича, ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудни ободонлаштириш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш ва коммуникация тармоқларини янада яхшилаш чоралари кўрилмоқда.

«Ўтган даврда, магистрал автомобиль йўлидаги 2 та кўприкнинг 144 кв. метр қисми таъмирланган бўлса, 100 км. йўллар бўёқланди, 4 км. пиёдалар йўлаги ўрнатилди, 2 км. бетон лотоклар ўрнатилди, 41,5 км. ички йўллар таъмирланди, 10 та йўл белгилари ўрнатилди, электр энергияси таъминоти бўйича 117 та эскирган ёғоч устунлар олиб ташланди, 298 та бетон устунлар
ва таянчлар ўрнатилди, 282 та тунги чироқлар ўрнатилди, 5 та трансформатор пунктлари, 8,9 км. электр узатиш тармоғи янгиланди, 75 та газ қувурларининг таянчлари таъмирланиб, 18 км. газ қувурлари бўялди, 28 282 туп дарахт