Маълум қилинишича, бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида қуйидаги янги йўналишлар очилган:
- Матншунослик ва адабий манбашунослик (тиллар бўйича)
- Математик инжиниринг (ишлаб чиқариш соҳалари бўйича)
- Грим санъати
- Ахборот хавфсизлигини бошқариш
- Биржа иши
- Бизнес-таҳлил
- Гидроэнергетика
- Ерни масофавий зондлашда инновацион технологиялар
- Кадастр (фаолият турлари бўйича)
- Кадастр (кўчмас мулк кадастри)
- Халқ табобати

Магистратурада янги очилган йўналишлар қуйидагилар:
- Тестология ва педагогик ўлчовларни баҳолаш
- Математик иқтисодиёт
- Актуар ва молиявий математика
- Исломшунослик
- Ахборот хавфсизлигини бошқариш
- Адвокатлик фаолияти
- Халқаро арбитраж ва низоларни ҳал этиш
- Спорт ҳуқуқи
- Мини ва микро гидроэлектр станциялар
- Кукунли металлургия, композицион материаллар, қопламалар
- Қудуқларнинг геофизик тадқиқотлари
- Гидрогеофизика ва муҳандислик геофизикаси
- Кончилик геофизикаси
- Автотранспорт воситаларининг газ баллонли ускуналарига техник хизмат кўрсатиш
- Катализаторлар ва адсорбентлар технологияси
- Геоахборот тизимлари ва технологиялари
- Маълумотлар илми (Data Science)
- Сунъий интеллект
- Уникал биноларни лойиҳалаштириш ва қуриш
- Боғланувчан қурилиш материаллари технологияси
- Бино ва иншоотларни конструктив лойиҳалаш
- Гидротехника иншоотлари қурилишини ташкил этиш ва технологияси



















