Бельгиялик мутахассислар 3D-принтер ёрдамида 2 қаватли уй барпо этишди. 

Таъкидланишича, уй бундай технология ёрдамида қурилган дунёдаги энг катта икки қаватли уй ҳисобланади. Унинг барпо этилишига 90 квадрат метр жой ва 15 кун 8 соатлик сменадан талаб этилган.

Уйнинг ҳамма деворлари бетондан принтер ёрдамида автоматик равишда кўтарилган.

Анъанавий усулда қурилган шундай уй 100 минг доллар турса, 3D-принтерда босилган уй 2 марта арзонроққа тушади, бироқ принтернинг ўзи 300 минг доллар туради. Эътиборлиси, қурилмани ҳаттоки ёш бола дастурлаштириши мумкин.